Россия Ғарбдан ўч олмоқчи...ми? 

Олам

image

Европа Россия қишгача газ етказиб беришни бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкинлигига тайёргарлик кўриши керак. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол Британиянинг “The Financial Times” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

У, шунингдек Европа ҳукуматини газга бўлган талабни камайтириш ва атом электр станцияларининг ишлашини таъминлаш устида ишлашга чақирган. 

“Қишга яқинлашганимиз сари, Россиянинг ҳам ниятларини тушуниб оламиз. Ўйлашимча, газни қисқартиришдан мақсад Европа захиралари кўпайишига йўл қўймаслик ва қиш ойларида Россиянинг таъсирини кучайтириш”, дейди Бирол. 

Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ядро иншоотларини ёпишни кечиктиришлари ва қиш бошланишидан олдин омборларни тўлдириш учун "қўлларидан келганини қилишлари" керак. Россиядан Европага газ етказиб беришнинг қисқариши кейинчалик газ беришнинг умуман чеклаб қўйилишидан дарак бўлиши мумкин. Москва шу тариқа Украинадаги уруш фонида Ғарбга таъсир ўтказмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи ўрталарида “Газпром” Европага газ етказиб беришни 167 миллиондан 67 миллион куб метргача қисқартирди. Компания буни газ насос ускуналаридаги муаммолар билан изоҳлаган. Умуман олганда, сўнгги ойларда Европага газ етказиб бериш 2021 йилга нисбатан деярли икки баробарга камайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг