Россия футболининг Европадаги тақдири ҳал қилинмоқда

Спорт

image

Россия футбол иттифоқининг (РФИ) Европа футбол ассоциациялари иттифоқидан (UEFA) Осиё футбол конфедерациясига (ОФК) ўтиши мумкинлиги ҳақидаги якуний қарор 27 декабрь куни қабул қилинади. Бу ҳақда 23 декабрь куни РФИ ижроия қўмитаси йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида ташкилот Президенти Александр Дюков маълум қилди.

“Менимча, сешанба куни видеоконференсалоқа орқали якуний қарор қабул қилинади”, дейди Дюков.

28 февраль куни UEFA ва Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Украина атрофидаги вазият туфайли Россия клублари ва жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатди. Россия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф босқичида иштирок этмади. 

Маълумот учун, 27 ноябрь куни Дюков РФИ ижроия қўмитасига ОФКга ўтиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA RFI

Баҳолаганлар

723

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг