Россия футбол иттифоқи ЎФАнинг Ўрунов бўйича талабига муносабат билдирди

Спорт 8196
image

Россия футбол иттифоқининг этика қўмитаси раҳбари Семён Андреев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг “СКА-Хабаровск” клуби бош мураббийи Сергей Юраннинг “Спартак” клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг ёши ҳақидаги баёнотларини кўриб чиқиш талабига изоҳ берди.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси бизнинг раҳбариятга мурожаат қилиши керак. Регламентга кўра фақатгина Россия футболи раҳбарияти РФИ ээтика қўмитасиг мурожаат қила олади”, деган Андреев.

Қайд этиш керакки, “СКА-Хабаровск” клуби бош мураббийи Сергей Юран Москванинг “Спартак” клуби футболчиси Остон Ўруновнинг ёши 4-5 ёш кичрайтириб кўрсатилганини айтганди.

Бунга ЎФА муносабат билдириб, футболчи қитъа даражасида тегишли текширувлардан ўтганини таъкидлади ва Юраннинг иддаолари бўйича синчковлик билан текширув ўтказишни сўради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 413
Рейтинг: 2.9
t
×