Россия флоти ядровий зарбалар беришни машқ қилди
Олам
−
13 Август
7459Россия ҳарбий-денгиз кучлари НАТО билан эҳтимолий зиддият юзага келган тақдирда Европа давлатларига қарши ядровий зарбалар беришни машқ қилди. Бу ҳақда 2008-2014 йиллар давомида тайёрланган махфий ҳужжатлар билан танишган “Financial Times” хабар берди.
Нашр томонидан олинган, россиялик зобитлар учун тайёрланган ҳужжатларда оддий ва ядровий каллакларни олиб юришга қодир ракеталар нишонлари рўйхати келтирилган. Ҳаммаси бўлиб тақдимот учун тайёрланган хариталарда Россия флотининг Европадаги 32 та нишони кўрсатилган.
Манбада келтирилишича, Россиянинг Болтиқ флоти Норвегия ва Германиядаги нишонларга ҳужум қилиши керак бўлади. Буларга Бергендаги ҳарбий-денгиз базаси, шунингдек, радар станциялари ва махсус кучлар объектлари киради. Ўз навбатида, Шимолий флот мудофаа саноати объектларига, жумладан, Британия Барроу-ин-Фернессдаги кемасозлик заводига зарба бериши мумкин, бу ерда ҳарбий кемалар ва сувости кемалари жойлашган.
Бундан ташқари, ҳужжатларда можаронинг дастлабки босқичида ядро қуролидан фойдаланиш афзаллиги қайд этилган. Шунингдек, флотнинг юқори манёвр қобилияти турли йўналишлардан тўсатдан ва оммавий ҳужумларни амалга ошириш имконини бериши айтилади. Шу билан бирга, ядро қуролини бошқа йўқ қилиш воситалари билан биргаликда қўллаш кераклиги кўрсатилган.
Ҳужжатларни ўрганган ҳарбий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу маълумотлар НАТОнинг Россия флотидан ҳужумлар хавфини баҳолашига мос келади.
LiveБарчаси