Россия Финляндиянинг икки дипломатига “чиқиш эшикларини кўрсатди”

Олам 4237
image

Финляндиянинг Россиядаги элчиси Антти Хелантера мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга рус дипломатларини Хельсинкидаги элчихонадан чиқариб юборилиши муносабати билан норозилик билдирилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берган. 

“Дипломатик миссия раҳбарига Россиянинг Хельсинкидаги элчихонасининг икки ходими Европа Иттифоқининг РФга қарши санкциялар кампанияси фонида асоссиз равишда Финляндиядан чиқариб юборилгани, шунингдек, ушбу мамлакат Киев режимига қурол етказиб бериш ҳамда украинларнинг Донбасс ва Украина тинч аҳолисига қарши жиноятларини яширгани бўйича кескин норозилик билдирилди”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Россия томони Финляндиянинг Москвадаги элчихонаси ходимларининг икки нафар ходимининг мамлакатда қолишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилган. 

Қайд этилишича, бу Россия томонининг Хелсинкидаги Россия элчихонасининг икки ходимининг Финляндиядан чиқариб юборилишига жавоб чорасидир.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 2.9
t
×