Россия Facebook'га катта миқдорда жарима белгилади
Олам
−
24 Декабрь 2021
6478Москва халқаро суди Meta платформаси (собиқ Facebook)га Россия Федерациясида тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун 1,9 млрд рубль миқдорида жарима белгилади. Бу ҳақда ТАСС якуний қарорни қабул қилган Таганский туман судига асосланиб хабар бермоқда.
“Москва шаҳрининг Таганский тумани 422-сонли суд округи судьясининг қарори билан Meta Platforms Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 13.41-моддаси 5-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилди. Унга нисбатан 1 990 984 950 рубль миқдорида маъмурий жарима тайинланди", дейилади суднинг баёнотида.
Аввалроқ суд худди шундай даъво билан Google’ни 7,2 миллиард рублдан ортиқ жаримага тортган эди.
Ушбу моддага мувофиқ айланма даромаддан олинадиган жарима миқдори суд томонидан белгиланиб, у компания йиллик даромадининг 1/20 дан 1/10 қисмигача бўлиши, такрорий қоидабузарлик содир этилган тақдирда эса - даромаднинг 1/5 қисмини ташкил қилиши мумкин.
Роскомндазорнинг қайта-қайта огоҳлантиришлари ортидан РФда тақиқланган маълумотларни жойлаштирган Facebook ва Google катта миқдордаги даромаддан ундириладиган жаримага тортилган. Қўшимча қилинишича? Роскомндазор Twitter’га нисбатан ҳам ҳудди шундай айбловлар билан жарима белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси