Россия Эрондан олган камикадзе дронларининг янги партияси билан ҳужум қилмоқда
World
−
20 April 2023 11047 1 minute
Россия Эрон камикадзе дронларининг янги партиясини олди ва Украинага ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни телемарафон эфирида Жанубий мудофаа кучларининг бирлашган мувофиқлаштирувчи матбуот маркази раҳбари Наталья Гуменюк маълум қилди.
“Улар (Россия кучлари) захираларни тўплаган. Аминманки, ракета захираларининг кескин минимал даражага тушгач, улар вақтинчалик пауза қилишга ва Украинанинг орқа ҳудудларига босим ўтказишнинг янги усулларини излашга мажбур бўлган. Шу сабабли, Эрон камикадзе дронларининг қўшимча партиясини кутиб, улар танаффус қилишди. Энди уларда дронлар бор ва эндиликда улардан фойдаланишни бошлашади”, дейди Наталья Гуменюк.

Унинг аниқлик киритишича, дронларнинг янги партиясидан фойдаланиш Николаев ва Одесса вилоятларида қайд этилган. Гуменюкнинг таъкидлашича, босқинчилар дронлардан тинч аҳоли ўртасидаги кескинликни сақлаб қолиш, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва муҳим инфратузилмани қидириш учун фойдаланмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August