Россия элчихонаси Сунакнинг Киевга ташрифи натижаларини ачинарли деб атади

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунакнинг Киевга ташрифи натижалари Украина учун ҳалокатли. Бу баҳо Лондондаги Россия элчихонасининг ТАСС'га берган шарҳида келтирилган.

“Бош вазир Риши Сунакнинг сафари натижалари, биринчи навбатда, Украинанинг ўзи учун ҳалокатли. Даҳшатли мурожаатларни бир четга суриб, Лондон бу давлатни Россияга қарши қаратилган геосиёсий восита сифатида кўришда давом этмоқда. Киевда имзоланган Британия-Украина келишуви можародан музокаралар йўли билан чиқиб кетиш имконияти қолмаганидан далолат беради, бу эса англо-саксонларнинг Евросиёдаги “саргузаштларида” савдо воситасига айлантиради”, дейилади ҳужжатда.

Иддао қилинишича, Британия раҳбарияти G7 ва НАТОнинг “Россияга қарши ғазабидан уйғонишига ва қитъа учун содир бўлаётган воқеаларнинг аянчли оқибатларини англаб етишига” йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда ва ўз шерикларини Украинага қурол таъминотини давом эттиришга ундамоқда. 

“Бу сафар Риши Сунак ҳалокатли қуроллар, жумладан, узоқ масофага учувчи ракеталар ва ҳужумчи дронларни сотиб олиш учун кўпроқ маблағ ажратишга ваъда берди. Бу таъминот кучларнинг умумий мувозанатини ўзгартирмайди, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 январь куни Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украинага келганди. Икки мамлакат ўртасида Украина НАТОга аъзо бўлгунга қадар амалда бўладиган хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги келишув имзоланди. 

Шунингдек, 2024 молия йилида Буюк Британия Украинага 2,5 миллиард фунт стерлинг (уч миллиард доллардан ортиқ) миқдорида ҳарбий ёрдам бериши маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Риши Сунак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг