Россия дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатини кенгайтирди

Олам

image

Россия ҳукумати дўстона бўлмаган давлатлар ва ҳудудлар рўйхатига яна 11 та янги субъектни қўшди. Уларнинг барчаси Буюк Британия томонидан жорий этилган санкцияларни қўллаб-қувватлаган Британиянинг хориждаги ҳудудлари ҳисобланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси сайтида келтирилган.

Қайд этилишича, ушбу рўйхатда  Британия Антарктикаси ҳудуди, Британия Ҳинд океани ҳудуди, Кайман ороли, Фолкленд ороллари, Монтсеррат ороли, Питкэрн ороли, Муқаддас Елена, Вознесения  ва Тристанда-Куня, Жанубий Жоржия ва Жанубий Сандвич ороллари келтирилган.

Шунингдек, Кипр оролидаги Акротири ва Декелия ҳудудлари, Туркс ва Кайкос ороллари ҳам дўстона бўлмаган ҳудудлар рўйхатига қўшилган.

Аввал Британиянинг фақат учта чет эл ҳудуди дўстона эмас деб тан олинган эди. Булар Ангилья ороли, Британия Виржинияси ороллари ва Гибралтар. Энди барча 14 та ҳудуд рўйхатга киритилган.

Маълумот ўрнида, Россия 2018 йилда дўстона бўлмаган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхатини тузишни бошлаган. Мазкур рўйхатга Америка Қўшма Штатлари биринчи бўлиб киритилган. Россиянинг Украинадаги “махсус операцияси” ва Ғарб давлатларининг жавоб чоралари бошланганидан кейин рўйхат иштирокчилари сони сезиларли даражада ошди. Айни пайтда у элликдан ортиқ давлат, жумладан, дунёнинг ривожланган мамлакатларини ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

848

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг