Россия чет эллик “шпион”лар фаолиятини қаттиқ назоратга олмоқчи
Олам
−
29 Июнь 2022
8555Россия Федерациясининг ҳарбий, ҳарбий-техник фаолияти соҳасида маълумотни мақсадли тўплайдиган ёки хабарлар ва материалларни чексиз одамларга тарқатувчи шахс хорижий агент ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси томонидан қабул қилинган "Чет эл таъсири остидаги шахслар фаолиятини назорат қилиш тўғрисида"ги федерал қонун лойиҳасида белгиланган.
Ҳужжат Россия Федерацияси қонунчилигининг хорижий агентлар тўғрисидаги амалдаги нормаларини умумлаштиради ва бир қатор янги қоидаларни киритади.
Қонунга кўра, чет эл агенти - хорижий таъсир остида бўлган ва сиёсий фаолиятни амалга оширувчи, Россия Федерациясининг ҳарбий, ҳарбий-техник фаолияти соҳасида маълумотни мақсадли тўплайдиган ёки хабарлар ва материалларни чексиз одамларга тарқатувчи шахс ҳисобланади.
Ҳужжатда Россия фуқаролари ёки хорижий юридик шахслар, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи жамоат бирлашмалари, хорижий тузилмалар, шунингдек фуқаролиги бор-йўқлигидан қатъи назар, жисмоний шахслар хорижий агентлар деб тан олиниши мумкинлиги кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Россия Федерациясининг давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар, давлат корпорациялари ва диний бирлашмалар хорижий агентлар деб тан олинмайди. Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган иш берувчилар бирлашмалари ва савдо-саноат палаталари ҳам хорижий агентлар деб тан олинмайди.
Қонунда хорижий манбалар рўйхати кўрсатилган. Буларга хорижий давлатлар ва уларнинг давлат ҳокимияти органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган хорижий манбалар киради. Бундай шахслардан ва уларнинг вакилларидан пул оладиган ёки моддий ёрдам олишда воситачи бўлган Россия Федерацияси фуқаролари ва юридик шахслари ҳам хорижий манбалар деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжат жорий йилнинг 1 декабридан кучга киради.
LiveБарчаси