Россия Буюк Британия фуқароларига қарши санкцияларни кўпайтирди

Олам

image

Россия Буюк Британия фуқароларига қарши санкциялар кўламини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 январь куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 36 нафар британиялик аъзоси ва Британиянинг қатор расмийлари “қора рўйхат”га киритилди.

Қайд этилишича, “Қора рўйхат”га Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, шунингдек, бир қанча журналистлар киритилган. Аммо вазирлик веб-сайтида айнан қайси Британия фуқаролари рўйхатга киритилгани аниқ кўрсатилмаган. 

“Конструктив мулоқотдан қасддан бош тортган Лондон Вашингтон билан ҳамкорликда Россияга нисбатан қарама-қаршиликни давом эттирмоқда. Улар Россия ҳақида ёлғон маълумот тарқатиб, русофобияни қўзғатмоқда”, дейди мамлакат ТИВ расмийлари.

Таъкидлаш жоиз, 2022 йилнинг август ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ва 23 нафар юқори мартабали британиялик сиёсатчиларга нисбатан санкциялар киритган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made