Россия буғдой экспорти учун божни оширди

Олам

image

Жорий йилнинг 20 апрелидан 26 апрелигача Россиядан буғдой экспорти бўйича бож миқдори бир ҳафта олдинги 101,4 долларга нисбатан 110,7 долларга ошади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида айтилган.

Қайд этилишича, 20 апрелдан 26 апрелгача арпа учун экспорт божи бир ой олдинги 75,4 долларга нисбатан 76 долларга ошади, маккажўхори учун бож ўтган ҳафтадаги 65,8 доллардан 66,1 долларгача ошади.

Буғдой ва меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси) учун экспорт божи ставкаси бир тонна учун – 358,2 доллар, арпа учун – 293,6 доллар, маккажўхори учун – 279,5 доллар бўлган индикатив нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тарифлар улар жойлаштирилган кундан кейинги учинчи иш кунидан бошлаб қўлланилади ва навбатдаги бож ставкалари белгилангунча амал қилади.

“2021 йил 1 апрелда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 2 июндан кучга кирган дон экспорти учун “сузувчи” божни ҳисоблаш механизмини синовдан ўтказишни бошлади. 5 февралдан бошлаб бозор иштирокчилари индикатив нарх ҳисобини шакллантириш учун тузилган шартномалар бўйича маълумотларни Москва биржасига узатмоқда. Ушбу маълумотларга асосланиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатга бож миқдорини белгилайди. Ҳисобланган йиғимлар ҳар ҳафта вазирлик веб-сайтида эълон қилинади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Россия ва Украина ғалла экинларининг жаҳон экспортчилари бўлиб, бу давлатлар ўртасидаги зиддият жаҳон бозорида буғдой таъминоти занжирига путур етказиши хавфи бор. Глобал экспортнинг 30 фоизи шу икки давлат ҳиссасига тўғри келади. Ёпилган Азов денгизи ва Россия босиб олган Қора денгиздаги портлар украин ва рус буғдойини халқаро бозорга элтадиган асосий экспорт маршрутдир. 

Россия ва Украина биргаликда йилига 112 миллион тоннага яқин буғдой ишлаб чиқаради. Бу АҚШ ва Канада бозорларининг умумий ҳажмидан уч баробар кўп. Жаҳон буғдой савдосининг чорак қисмидан кўпроғи, маккажўхори савдосининг 20 фоизи ва кунгабоқар ёғи савдосининг 80 фоизи мазкур икки давлат ҳиссасига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг