Россия бозорида ўзбек гилоси килосига 130 000 сўмдан сотила бошлади
Олам
−
05 Май 2020
10568Ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси ўтган ҳафта Новосибирскка етиб борди. Бу ҳақда EastFruit портали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик улгуржи сотувчилар гилоснинг килосини 550 рублдан (кг учун 7,3 АҚШ доллари – 75 000 сўм атрофида) сотган ва шу нархда мевага бўлган талаб ошиб кетган. Чакана савдода ушбу маҳсулот тахминан 1 000 рубль / кг (бир килограмм учун 13 доллардан ортиқ – 130 000 сўм атрофида) сотилади.
Ҳозирги вақтда гилосни боғбонлардан Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида ҳар бир килограмми учун ўртача 15 000 сўмдан (1,5 долларга яқин) сотиб олиш мумкин. Шунга кўра, гилоснинг илк партияларини Ўзбекистондан Россияга экспорт қилишда улгуржи сотувчиларнинг даромади, логистика харажатлари ошганига қарамай, яхши бўлиб қолмоқда, деб ёзади нашр.
EastFruit таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 дан 50 минг тоннагача гилосни экспорт қилади. Россия минтақадаги гилоснинг энг йирик импортчиси ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, Россия йилига 75 минг тонна маҳсулот, EastFruit ҳисоб-китобларига кўра эса 100 минг тоннадан кўпроқ гилос импорт қилади.
LiveБарчаси