Россия “босқини”дан хавфсираётган Украина армияни кучайтиришга киришди
Олам
−
01 Февраль 2022
7429Бугун, 1 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат армиясини кучайтириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Қарорда сўнгги уч йил ичида мамлакат армиясидаги актив ҳарбийлар сонини яна 100 000 нафарга ошириш кўзда тутилган.
Қарорни имзолар экан Зеленский ҳукумат вакиллари ва халқни саросимага тушмасликка чақирган. Унга кўра, ушбу қарор Россия билан бўлиши тахмин қилинаётган урушнинг аниқлиги учум эмас балки, келажакда мамлакат хафвсизлигини таъминлаш учун имзоланган.
Ўртадаги зиддият кучайиб борар экан, Россия биргина Украина билан чегарадош ҳудуднинг ўзида 100 000 дан ортиқ қўшин тўплагани айтилмоқда.
Россия билан солиштирадиган бўлса Украинанинг ҳарбий салоҳияти сезиларли даражада орқада эканига гувоҳ бўлиш мумкин. Ҳозирга қадар Украина актив ҳарбийлари сони 250 000 нафарни ташкил қилмоқда, бу рақамлар Россия армиясида эса 900 000 га етади.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Польша ва Британия Украинага ҳарбий салоҳиятини яхшилашда яқиндан ёрдам беришга келишиб олган.
Бундан ташқари, Россия билан боғлиқ масалани муҳокама қилиш учун бугун Польша ва Британия Бош вазирларининг Украинага ташриф буюриши режалаштирилган.
“Россия каби хавфли қўшнилар билан яқин яшар эканмиз, биз ўзимизни ҳудди вулқон ёқасида яшаётгандек ҳис қиламиз” деган Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Украинага амалга ошириладиган сафар олдидан.
Британия Бош вазири Борис Жонсон эса Украинага нисбатан агрессив ҳаракатлари учун Россия жиддий оқибатлар билан юзлашиши ҳақида огоҳлантирган.
“Биз Россияни ортга чекиниш ва қон тўкилишини олдини олиш учун муаммога дипломатик ечим топишга чорлаймиз. Украинанинг дўсти ва демократик иттифоқчиси сифатида Бирлашган Қироллик унга зарар етказишга бел боғлаган ҳар қандай душманга қарши Украинанинг ёнида туради”, деган Жонсон ўз Twitter’ида.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси