Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини чақирмоқчи
Олам
−
29 Сентябрь 2022
11417Россия “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” қувурлари билан боғлиқ провокациялар муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақириш ниятида. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Дания ва Швеция “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларида сизиб чиқиши авария эмас, балки атайлаб қилинган ҳаракатлар натижаси эканлигига ишоралар борлигини айтди.
Европа Иттифоқида ҳам худди шундай баёнотлар берилди. Европа давлатларида газ сизиб чиқишига қасддан уюштирилган портлаш сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.
31 август куни “Шимолий оқим-1” газ қувури орқали табиий газ етказиб бериш зарурий техник хизмат кўрсатишнинг имкони йўқлиги сабабли тўхтатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни бир неча соат ичида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2”га қувурида учта қочқин аниқланди. Улардан биринчиси Даниянинг Борнхольм ороли яқинидаги “Шимолий оқим-2”да аниқланган. Кейин “Шимолий оқим”да иккита сизиш қайд этилди. Дания энергетика агентлиги денгизга катта миқдорда газ тушгани ҳақида хабар берди. Самолётлар ва кемаларнинг ҳодиса содир бўлган жойга беш денгиз милидан яқинроқ келиши тақиқланади.
LiveБарчаси