Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишга чақирди

Олам

image

Россия Украинага Ғарб қуролларини етказиб бериш бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни сўради. Бу ҳақда халқаро ташкилотдаги манбасига таяниб, ТАСС хабар берди.

“22 январь куни Ғарб қуролларини етказиб бериш бўйича йиғилиш ўтказилиши сўралган”, дейди нашр манбаси.

Қайд этиш жоизки, Ғарб давлатлари КХДРдан Россияга қурол-яроғ етказиб берилиши муносабати билан 10 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни сўраган.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ғарб давлатларининг Россия ва КХДР ўртасидаги ноқонуний ҳарбий-техник ҳамкорликдаги айбловлари асоссиз эканини бир неча бор таъкидлаган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Вашингтоннинг Пхеньян Москвага ҳарбий ёрдам бераётгани ҳақидаги даъволарини "миш-миш" деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Янги йил байрами арафасида Россия қўшинлари КХДРдан олинган баллистик ракеталар билан Украинага ўқ узганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг