Россия билан уруш чиқса, Британия кўпга бормайди – қироллик генерали 

Олам

image

Россия билан уруш юзага келса, қироллик кўпи билан икки ойга чидайди. Бу ҳақда Британия мудофаа штаби бошлиғи ўринбосари, аввалроқ денгиз пиёдаларига қўмондонлик қилган генерал-лейтенант Роб Магован маълум қилди.

"Британия армияси мумкин бўлган тўқнашувда рус кучлари билан жангларда фақат икки ойга дош бера олади. Айни пайтда муҳим ўқ-дорилар учун сарфлаётган пулларимиз анча кам. Замонавий урушлар интеграциялашган ҳаво ракеталарига қарши мудофаа дастурига кўпроқ эътибор беришимиз кераклигини кўрсатяпти", деган у.

Қироллик генералининг ушбу сўзларига жавобан мамлакат Мудофаа вазири Грант Шэппс ҳам ўзига хос жавоб берган.

"Британия Россия билан урушга тайёр эмаслигини айтаётган одамлар шуни тушуниши керак: биз НАТОдамиз ва бизда [ўзаро мудофаа шартномаси] мавжуд. Ҳар қандай ҳолатда ҳам душманга қарши ёлғиз курашмаймиз", деган вазир.  

Қайд этилишича, Британия армиясининг бошқа вакиллари ҳам мамлакат харажатларни қисқартириш ва қўшинлар тақчиллиги сабабли эҳтимолий ҳарбий можарода узоқ вақт кураша олмаслигини таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made