Россия Байденнинг инаугурацияси ҳақида қандай фикрда?

Олам 3980
image

Россия АҚШнинг янги Президенти Жозеф Байденнинг инаугурациясига ҳеч қандай тарзда тайёрланмайди, лекин Вашингтон билан яхши муносабатларга умид қилмоқда. Бу ҳақда журналистларга Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Кремль инаугурацияга тайёрланмаяпти, Россия учун ҳеч нарса ўзгармайди (Байден президентликка келганидан кейин). Россия, юзлаб йиллар давомида яшаб келганидек, Америка Қўшма Штатлари билан яхши алоқаларни излаб яшашда давом этади”, дейди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, Путин аввалроқ Байденни АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклаб улгурган.

АҚШнинг сайланган Президенти Жозеф Байденнинг инаугурацияси бугун, 20 январь куни Капитолий зинапоясида бўлиб ўтади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
t
×