Россия айбловлари ортидан халқаро мутахассислар Украинадаги ядровий иншоотларни текширади
Олам
−
24 Октябрь 2022
4945Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Россия “ифлос бомба” дан фойдаланишга тайёргарлик кўришда айблаган Украинага мутахассисларини юборади. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.
“Бош директор Рафаэль Гросси билан суҳбатда мен ХАЭАга зудлик билан мутахассисларни Россия Федерацияси “ифлос бомба” ишлаб чиқариш жойи сифатида таърифлаётган Украинадаги ноҳарбий жойларга юборишни расман таклиф қилдим. У рози бўлди. Россиядан фарқли ўлароқ, Украина шаффоф бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”, дейди Кулеба.
Унинг сўзларига кўра, Украинада яширинча ҳеч нарса йўқ.
Ифлос бомба – радиоактив моддаларни анъанавий портловчи моддалар билан бирлаштириш мумкин бўлган радиологик қурол. Қуролнинг мақсади портлаш зонаси атрофидаги ҳудудни радиоактив моддалар билан ифлослантириш. “Ифлос бомба”ни ядровий қурол билан чалкаштириб юбормаслик керак, у ядро энергиясини чиқариш орқали оддий портловчи моддалар билан эришилганидан кўра кўпроқ вайронагарчилик ва атроф-муҳитга зарар келтирадиган портлаш эффектини яратади.
Эслатиб ўтамиз, Шойгу кеча, 23 октябрь куни Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес, Франция Мудофаа вазири Себастян Лекорну ва Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан телефон орқали мулоқот қилди. Россиялик вазир ўз ҳамкасбларига Украина томони “ифлос бомба” қўлланиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Бундан ташқари, Шойгу 21 ва 23 октябрь кунлари Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан телефонда гаплашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь