Россия авиаташувчиларни овлаш учун баллистик ракета ишлаб чиқармоқчи

Олам 13890
image

Россия ҳарбий-денгиз флоти қудратини янада юксалтириш мақсадида ҳарбий муҳандислар “самолёт ташувчиларни қирувчи” гипертошувли жанговар техникага эга “Змеевик” баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ҳарбий департамент ва ҳарбий-саноат мажмуасига яқин икки манбага таяниб ТАCC нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, гипертовушли жанговар техникага эга “Змеевик” баллистик ракетасини ишлаб чиқиш устида анчадан бери иш олиб борилмоқда. У ер усти нишонларини, биринчи навбатда, авиаташувчиларни йўқ қилишга мўлжалланган.

Исми ошкор қилинишини истамаган манбанинг таъкидлашига қараганда, бу ракета денгиз флотининг қирғоқ ракета бўлинмалари фойдаланиши учун топширилиш мумкин. Унинг қўшимча қилишича, дунёда бундай турдаги гипертовушли ракеталарнинг аналоглари мавжуд. Бироқ, ўз арсеналини яратиш ишончлироқ.

Аввалроқ, "Роскосмос" бош директори Дмитрий Рогозин Россия корхоналари “Сармат” қитъалараро баллистик ракеталарини серияли ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилган эди. Унинг тушунтиришича, биринчи полк 2022 йил охиригача ҳарбийларга топширилади.

Абдулвоҳид Ёқубов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 635
Рейтинг: 2.9
t
×