Россия аскарлари Херсон аҳолисининг уйларини талон-тoрож қилмоқда
Олам
−
08 Ноябрь 2022
10947Украина Россияни жанубдаги Херсон вилоятида аҳолининг уйларини талон-торож қилишда ва аскарлар фуқаро кийимини кийган ҳолда кўча жангларига тайёргарлик кўришда айблади. Сўнгги кунларда Россия Украина ҳужумини кутган ҳолда тинч аҳолини Херсондан чиқиб кетишга чақирмоқда. Россия қўшинлари шаҳарни жорий йилнинг февраль ойидаги босқиндан кейин биринчи бўлиб эгаллаб олган эди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.
Икки томоннинг ҳам маълум қилишича, урушдан олдин 300 мингга яқин аҳолига эга бўлган Херсон охирги 48 соат ичида электр энергияси, сув ва газ таминотидан узилган. Шаҳар қоронғу ва совуқ бўлиб қолган.
Шаҳарнинг Россия тайинлаган расмийлари Украинани “саботаж”да айблаган бўлса, Киев расмийлари руслар 1,5 км электр узатиш линияларини демонтаж қилганини айтишди.
Украина ҳудуд аҳолисининг эвакуация қилинишини “мажбурий депортация” ва “уруш жинояти” деб баҳолаган. Москва эса аҳолини хавфсизлик учун кўчираётганини айтади.
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Украина ҳарбийлари Херсон вилоятининг Днеприан шаҳридаги тиббиёт муассасасидан 100 га яқин ногирон болалар Москва вилоятига кўчирилганини маълум қилган. Каховкадаги қариялар уйидан ҳам беморлар кўчирилган ва Россия Қуролли кучлари бу муассасаларни эгаллаб олмоқда.
Херсон вилояти Днепр дарёсининг ғарбий қирғоғида, Украинани иккига бўлувчи Россияга тегишли ҳудуднинг ягона маркази жойлашган. Украина Қуролли кучлари жанубда октябрь ойининг бошидан буён жадаллашган.
Нашрнинг ёзишича, қарши ҳужумнинг асосий мақсади Россия босиб олган ҳудудларнинг марказини қайтариб олишдир.
Шунингдек, “Reutres” Херсон ичидаги вазиятни мустақил равишда тасдиқлашнинг иложи йўқлигини билдирган. Аммо, украиналик аскарлар босқинчиларни шаҳардан чиқариб юбориш учун шиддатли жанглар бўлишини айтган. Украина ҳарбийлари Россия қўшинлари фуқаролик кийимида бўлиб, тинч аҳоли турар жойларини эгаллаб олгани ва кўча жангларини ўтказиш учун ичкаридаги позицияларни мустаҳкамлаганини таъкидламоқда.
Таъкидланишича, Украина Россия аскарларини аҳоли ва инфратузилма объектларини талон-торож қилиш ва ўғирликда иштирок этганликда айбламоқда. Аскарлар Россия Федерациясига ускуналар, озиқ-овқат ва транспорт воситаларини олиб кетмоқда. Россия томони эса тинч аҳолини тунаш борасидаги Украина томонидан қилинган иддаони рад этган.
Украина ҳарбийлари 8 ноябрь куни эрталаб берган баёнотида Херсон вилоятининг Берислав туманида Россиянинг зенит иншооти, ўқ-дорилар омборига зарбалар берилгани ва рус зирҳлари йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, 32 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани айтилган. Шунингдек, Украина томонидан озод қилинган Каменка қишлоғи атрофига Россия ҳаво кучлари тўрт марта зарба берган.
Украина Президенти Владимир Зеленский 7 ноябрь куни шарқдаги Донецк вилояти можаронинг “ўчоғи” бўлиб қолаётганини, ҳар куни юзлаб россияликлар ҳалок бўлаётганини айтган.
Донецк вилоятидаги Бахмут ва Авдеевка шаҳарлари эса энг оғир жанглардан азият чекмоқда.
LiveБарчаси