Россия Apple’ни миллионлаб доллар жаримага тортди

Технология

image
Аpple iPad'ни компьютерга айлантирадими? north_east

Аpple iPad'ни компьютерга айлантирадими?

Россиянинг Монополияга қарши федерал хизмати Apple компаниясини бозордаги ҳукмронликни суиистеъмол қилганлиги учун жаримага тортди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.

Маълум қилинишича, жарима миқдори 12 миллион АҚШ долларидан ортиқ суммани ташкил этади. Жарима тўғрисидаги қарор компаниянинг товар айланмасидан келиб чиққан ҳолда 26 апрель куни белгиланган.

Маълумот учун 2019 йилда Россиянинг монополияга қарши хизмати Америка компанияси томонидан Касперский лабораториясининг Kaspersky Safe Kids (KSK) – ота-она назорати дастурининг версияларини асоссиз равишда рад этилгани учун Apple компаниясига қарши иш қўзғаган.

2020 йил август ойида ушбу ҳолат кўриб чиқилгандан сўнг, Россиянинг монополияга қарши хизмати Apple iOS қурилмалари учун мобил иловалар бозорида рақобатни чеклаётгани ҳамда ота-она назорати мобил иловаларини ишлаб чиқувчиларига нисбатан ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилганлигини айтди.

Ўтган йилнинг 28 августида монополияга қарши хизмат Apple компаниясига 2020 йилнинг 30 ноябрига қадар iOS операцион тизимида ишлайдиган мобил қурилмалар учун дастурлар бозоридаги рақобатни чекловчи қоидабузарликларни бартараф этишни буюрганди. 

Ўз ўрнида Apple компанияси ушбу ҳолат бўйича монополияга қарши хизматнинг қароридан норози экани ва бу бўйича судга шикоят қилишни давом эттиришини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг