Россия АҚШнинг “Спутник V” вакцинаси ҳақидаги баёнотларига жавоб қайтарди

Олам

image

Россия ҳеч қачон бошқа давлатлар билан кимгадир қарши дўстлашмаган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ янги маъмуриятининг Россиянинг “Спутник V” вакцинаси тўғрисидаги баёнотларига жавобан айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясига қарши Россия вакцинасидан эҳтиёт бўлишга чақирилган.

"Хўш, нима дейишим керак. Агар мамлакатлар ўртасидаги нормал дўстона алоқаларга қарши турадиган ҳеч нарса йўқ бўлса ва битта нарса айнан шу турдаги баёнотлар бўлса, бу жуда ачинарли. Биз ҳеч қачон бошқаларга қарши бирор давлат билан дўстлашмаймиз”, дейди Ташқи ишлар вазири.

Лавров Россия ҳар доим чет эллик шериклар билан ўзаро ҳамдардликдан келиб чиқишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made