Россия АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бўйича даъволарига жавоб қайтарди

Олам 3750
image
-

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШнинг инсон ҳуқуқларига оид даъволарига жавоб қайтарди. Унинг “Космос-Клаб” мунозара клубидаги нутқи матни элчихонанинг веб-сайтида эълон қилинган.

“Россия АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бўйича даъволарини рад этади”, дейди у.

“Биз инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича, айниқса, қабул қилиниши мумкин бўлмаган даъволарни, албатта, кўриб чиқамиз. Ҳеч ким бизга қандай яшашни ўргатишга ҳақли эмас”, дея тушунтирди Антонов.

Унга кўра, Россия АҚШнинг “Алексей Навальнийга қарши кимёвий қурол ишлатгани” бўйича айбловларини асоссиз, деб ҳисоблайди. 

“Шу билан бирга, бизнинг ҳар қандай қарама-қарши далилларимиз, аниқ маълумот олиш учун сўровларимиз изоҳсиз четга суриб қўйилган. Кейин Америка Ҳукумати далилларни келтирмасдан, Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди” дея қўшимча қилди у.

Антоновнинг таъкидлашича, Россия Навальнийни “озод қилиш” ҳақидаги бемаъни чақирувларни мутлақо қабул қилмайди. Халқаро амалиётда бу “суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш” деб номланади, дея эслади Россия элчиси.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 2.9
t
×