Россия АҚШнинг 10 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади

Олам 3987
image

Россия Вашингтоннинг шунга ўхшаш чорасига жавобан, 10 нафар америкалик дипломатга мамлакатни тарк этишни таклиф қилади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтди.

“Ўн нафар дипломат бизга берилган рўйхатга киритилган. Биз Россиядаги АҚШнинг ўн нафар дипломатига мамлакатимиздан чиқиб кетишни таклиф қиламиз”, дейди дипломат.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг 10 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди, улар орасида Америка томонига кўра “Россия разведка хизмати вакиллари” бор.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Россиядан келган 32 нафар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди. Америка компанияларига 2021 йил 14 июндан бошлаб Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва Россия Миллий бойлик жамғармаси томонидан чиқарилган Россия қарз қимматли қоғозларини тўғридан-тўғри сотиб олиш, шунингдек рўйхатдаги бўлимларга қарз бериш тақиқланди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 257
Рейтинг: 2.9
t
×