Россия АҚШни кибероламда ўзига қарши “қўшин” тузишда айблади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операция”си фонида Вашингтон расман ватанпарвар кибер ёлланма аскарларни ёллаб, жиноий хакерларни тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ Халқаро ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Эрнест Чернухин бугун, 31 октябрь куни “Известия” газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтган.

“Махсус операция” фонида дўстона бўлмаган давлатларни [Россияга қарши] ноқонуний ҳаракатларга ундаш ва ушбу мамлакатлар томонидан тайёр зарарли дастурий таъминотни Интернетда умумий фойдаланишга жойлаштириш тенденцияси кузатилди. Ҳеч кимга сир эмаски, Вашингтон расмий даражада ватанпарвар деб аталмиш кибер ёлланма аскарларни ёллаб, кибержиноятчи хакерларни тайёрламоқда”, дейди у.

Чернухин шунингдек, Ғарбнинг сиёсий раҳбарияти ўз телекоммуникация бизнесидан ички ва ташқи рақибларини назорат қилиш учун фаол фойдаланаётганини қўшимча қилди.

“Янги мисол: “Донбассни ҳимоя қилиш бўйича “махсус операция” жараёнида, Microsoft таклифига биноан (бу Америка давлати манфаатларини илгари суради), Украина давлат учун муҳим бўлган рақамли маълумотларни тўсатдан Европа маълумотлар марказларига эвакуация қилди”, дея тушунтирган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг