Россия АҚШдаги сайловлар натижасидан нима кутяпти?

Олам

image

Россия Америка Қўшма Штатларидаги президентлик сайловларининг натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, унга ҳурмат билан қарайди. Лекин, икки томонлама муносабатларда ҳеч қандай туб ўзгаришлар кутмайди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай хулосага келди.

Лавров АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ вазиятни изоҳлашдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай изоҳлар яна "ички ишларга аралашишга уриниш" сифатида талқин этилади.

"Мен фақат битта нарсани айта оламан: биз ушбу сайловларнинг натижалари қандай бўлса ҳам, ҳурмат билан қараймиз", деди Лавров.

Вазир на демократлар, на республикачилар билан муносабатлар ўзгармаслигини айтди.

"Умид қиламизки, Американинг янги ҳукумати ва маъмурияти халқаро вазиятнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган жуда жиддий, глобал муаммоларни ҳал қилишда биз билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини тан олади", деб қўшимча қилди Россия Ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, Россия, "халқаро хавфсизлик манфаатлари ҳақида қайғурадиган ҳар қандай нормал мамлакат" сингари, АҚШ сайлов кампанияси жараёнларини диққат билан кузатмоқда. 

"У ерда жуда кўп қизиқ нарсалар бор.  Демократлар Россия ўзининг хакерлик қобилиятларидан фойдаланиб, Дональд Трамп билан ўйин ўйнаяпти деган фикрда. Улар бу нотўғри фикрни исботлаш учун ҳамма нарса қилмоқда", деди Лавров. 

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Жозеф Байден рақиблик қилади. Вице-прездиентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг