Россия Аэрокосмик кучлари Қозоғистонда янги ракетани синовдан ўтказди (видео)

Олам 7329
image

Россия Аэрокосмик кучлари Қозоғистондаги Сари-Шаган полигонида янги мудофаа тизимини синовдан ўтказди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

“Россия Aэрокосмик кучларининг ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жанговар экипажи Қозоғистоннинг Сари-Шаган полигонида мудофаа тизимининг навбатдаги синовини муваффақиятли якунлади”, дейилади ҳарбий бўлим хабарида.

Aэрокосмик кучларининг ракеталарга қарши мудофаа бўлинмаси қўмондони генерал-майор Сергей Грабчукга кўра, бир қатор синовлар мудофаа тизимининг хусусиятларини англашга имкон берган.

“Ўтказилган бир қатор синовлардан сўнг, янги мудофаа тизими ўзига хос хусусиятларни ишончли тарзда тасдиқлади, жанговар экипаж эса топшириқни муваффақиятли бажариб, шартли нишонни аниқлик билан урди”, деган Грабчук.

Хабарда қайд этилишича, янги мудофаа тизимини олдинги синовлари апрель ойида ўтказилган. Aэрокосмик кучлар бош қўмондони, генерал-полковник Сергей Суровикин 2020 йил июль ойида “Красная Звезда” газетасига берган интервюсида Москва ва Марказий саноат ҳудудининг мудофаа тизими синовдан ўтаётганини айтган. 

Шунингдек, Суровикин яқин келажакда Aэрокосмик кучлар янгиланган кўп функцияли радар станция ва модернизация қилинган ракеталарга эга бўлишини таъкидлаган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
t
×