Россия аҳолисининг неча фоизи Путинга ишонади?

Олам

image

Россия фуқароларининг 80 фоиздан ортиғи Президент Владимир Путинга ишонади.  Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг иш фаолиятини баҳолаш учун  респондентлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасида маълум бўлди.

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровномада 18 ёшдан ошган 1600 фуқаро қатнашди, деб ёзмоқда ТАСС.

“Бош вазир ва Россия ҳукуматига берилган ижобий баҳолар мос равишда 50,8 фоиз  ва 49,8 фоизни ташкил этди”, дейилади хабарда.

Россия Бош вазири Михаил Мишустин фаолиятини респондентларнинг 62,4 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Сўровномада парламент фракциялари раҳбарларининг ишини баҳолаш юзасидан саволлар берилган. Натижада респондентларнинг 34,7 фоизи Россия Коммунистик партияси (КП) етакчиси Геннадий Зюгановга, “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Мироновга – 33,1 фоизи, Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) Леонид Слуцкийга – 18,3 фоизи, “Янги халқ” партияси етакчиси Алексей Нечаевга эса – 11,9 фоизи  ижобий овоз берган.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг