Россия 8 нафар марказий осиёликдан фуқароликни олиб қўйди
Олам
−
20:51 1202 1 дақиқа
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги Марказий Осиё минтақасидан бўлган саккиз нафар шахснинг Россия фуқаролигини бекор қилди. Улар давлат хавфсизлигига таҳдид туғдирган шахслар сифатида баҳоланган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотига кўра, бу қарор 2023 йил 28 апрелдаги “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги федерал қонуннинг 22-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан қабул қилинган.
Фуқаролиги бекор қилинганлар орасида Твер вилояти фуқароси ҳам бор. У Crocus City Hall’да содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсга ноқонуний равишда Россияда яшашга ёрдам берган.
Шунингдек, Тула вилоятида яшаган шахс ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилган, Бурятия фуқароси эса миллатчилик ғояларини тарқатганликда айбланган. Олтой ўлкасидан бўлган шахслар енгил тан жароҳати етказиш ва калтаклаш каби жиноятлар бўйича бир неча бор жавобгарликка тортилган.
Тюмень вилоятидан уч нафар шахс “антироссия кайфиятини” тарғиб қилиш ва этник гуруҳлар асосида можароларни қўзғатишга чақириқлар қилгани учун фуқаролигидан маҳрум этилган.
Архангельск вилоятида яшаган яна бир шахс эса минтақада миллатлараро ва этник-диний кескинликни кучайтиришга шароит яратишда айбланган.
Live
Барчаси