Россия 25 нафар америкаликни “қора рўйхат”га киритди
Олам
−
06 Сентябрь 2022
3857Россия Вашингтон санкцияларига жавобан АҚШнинг 25 нафар фуқаросига нисбатан шахсий санкциялар киритди. Ушбу рўйхатга америкалик актёрлар Шон Пенн ва Бен Стиллер киради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 5 сентябрь куни тарқатган баёнотда айтилади.
“[АҚШ Президенти] Жо Байден маъмурияти томонидан Россия фуқароларига нисбатан тобора кенгайиб бораётган шахсий санкцияларига жавобан АҚШ Конгресси аъзолари, юқори мартабали амалдорлар, бизнес ва эксперт ҳамжамиятлари вакиллари, шунингдек, маданият арбоблари (25 киши)дан бўлган яна бир гуруҳ одамларга Россия Федерациясига доимий асосда киришга тақиқ жорий этилди”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.
ТИВ сайтида Россиянинг “қора рўйхат”ига киритилган Америка фуқароларининг исмлари эълон қилинди. Рўйхатга Шон Пенн ва Бен Стиллер ҳам киритилган.
Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг душманона ҳаракатларига қарши туришда давом этиши қайд этилган.
“Америка расмийларининг русофобик йўналишни давом эттираётган, икки томонлама алоқаларни бузаётган ҳамда Россия ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтираётган душманона ҳаракатларига бундан кейин ҳам қатъий жавоб берилади”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь