Россия 2023 йилда АҚШдаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида қатнашади

Олам

image

Россия 2023 йилда Америка Қўшма Штатлари мезбонлик қиладиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитида иштирок этади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

“ Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг яхши бошқарувчилардан бири сифатида Қўшма Штатлар 21 давлат блокига аъзо бўлган Россияни таклиф қилади”, дейди Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити бўйича юқори мартабали АҚШ расмийси Мэтт Мюррей.

Қайд этиш керакки, Вашингтон ва Москва муносабатлари Россиянинг февраль ойида Украинага бостириб кириши ортидан сўнгги 60 йил ичидаги энг ёмон аҳволга тушиб қолди. Россия буни “махсус ҳарбий операция” деб оқлайди. Бироқ бу Ғарб давлатларининг санкциялари ва қоралашларига сабаб бўлди.

Жорий йилнинг май ойида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига Таиланд мезбонлик қилган эди. Унда Россия Иқтисодиёт вазири Максим Решетников нутқ сўзлаган. У гапираётганда АҚШ ва бошқа баъзи мамлакатлар вакиллари Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига норозилик сифатида йиғилишни тарк этганди.

Мезбон Индонезиянинг таклифига қарамай, Россия Президенти Владимир Путин ноябрь ойида Балидаги G20 (йирик иқтисодиётли 20 та давлат) саммитида иштирок этмади. Индонезия Президенти Жоко Видодо Ғарб давлатларининг Россияни G20 дан чиқариб юбориш кераклиги ҳақидаги босимларига ҳам қарши чиқди. 

Мюррей Путиннинг келаси йили Сан-Францискода бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги етакчилари йиғилишида иштирок этиши ҳақида маълумот бермади. Ноябрь ойида Таиланд мезбонлик қилган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг етакчилар йиғилишида Россия номидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов вакил қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг