Россия 2022 йилда Украинага ҳужум қилади – “Bloomberg”
Олам
−
22 Ноябрь 2021
17611АҚШ разведкаси Россия 2022 йилда Украинага ҳужум қилади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “Bloomberg” разведка хизматларидаги манбаларига таяниб, хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг айтишича, Москва уч томондан: Қрим ярим ороли, Россия-Украина чегараси ва Беларусь ҳудудидан ҳужум тайёрламоқда. Шунингдек, разведка ходимлари ўзларининг европалик ҳамкасблари билан разведка маълумотларини баҳам кўрганликлари ҳақида хабар беришди.
Агентликнинг ёзишича, Америка разведкасида Россия ҳарбий контингенти Украина билан чегарада тўпланганини тасдиқловчи хариталар мавжуд. Вашингтонда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Россия юз мингга яқин аскарини ҳужумга тайёрламоқда. Украина билан урушдан ташқари, ушбу қўшинлар гуруҳи босиб олинган ҳудудларни узоқ муддат назорат ҳам қилиб туради.
Қайд этилишича, Россиянинг аксарият тактик гуруҳлари, аллақачон, ўз позицияларида. Аскарларнинг олға силжиши ҳаво ҳужумлари билан қўллаб-қувватланади. Орқа томондан хавфсизликни разведка хизматлари таъминлайди.
LiveБарчаси