Россия 19 та давлатга ҳужум қилди, аммо ҳеч ким жавоб қайтармади – Каллас

Олам

image

Россия сўнгги 100 йил ичида 19 та давлатга ҳужум қилган, аммо ҳеч бир давлат унга жавоб қайтармаган. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтган конференцияда сўз очди. 

Европа дипломатияси раҳбарига кўра, Москва энди ўзининг ҳарбий бюджети, армияси ва ядровий қуролини чеклаши керак. Қоидаларга асосланган дунё тартиби ҳар доим иллюзия бўлиб келган ва аслида энг кучлиларнинг қонуни ишламоқда.

“Қоидага асосланган дунё тартиби иллюзия деган баҳс, эътиқод мавжуд. Бу ҳар доим ўрмон қонуни бўлган – кимнинг кучи бўлса, ўзи хоҳлаган нарсани қилади. Лекин ҳатто ўрмонда ҳам ҳайвонлар ўртасида ҳамкорлик муҳити мавжуд”, дейди Каллас.

Унинг айтишича, кичик давлатлар учун қоидаларга асосланган дунё тартиби уларни ҳимоя қилади. Агар бу иш бермаса, уларнинг ҳимояси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каллас Хитой Россияни қўллашни тўхтатиши кераклигини айтиб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Норвегия Каллас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг