Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари учун “солиқ таътили” берадими?
Олам
−
03 Апрель 2020
6065Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Имомуддин Сатторов Россия ҳукуматидан меҳнат муҳожирларига "солиқ таътиллари" берилишини сўради. Шунингдек, элчи муҳожирлар ишлаган баъзи корхоналарнинг ёпилиши муносабати билан патентларнинг амал қилиш муддатини узайтирилиши борасида ҳам ҳукуматга сўров юборди.
Элчининг сўзларига кўра, тожик муҳожирларининг аксарияти Россия корхоналарида шартнома асосида қонуний ишлайди. Бу дегани, улар барча солиқларни тўлайди. Қолганлари патент олиб ишлайди. Шу сабабли, ушбу вазиятда муҳожирлар анча қийин молиявий аҳволга тушиб қолди.
"Умид қиламизки, Россия ҳукумати бу масалани бизнинг меҳнат муҳожирлари фойдасига ҳал қилади", дейди Сатторов.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда 1 миллиондан ортиқ тожикистонлик Россияда истиқомат қилади ва ишлайди. Ушбу муҳожирлар 2019 йилда Тожикистонга 2 миллиард 576 миллион доллар юборгани маълум қилинган.