Россия ҳарбий кемалари Саудия портида пайдо бўлди

Олам

image

Россия ҳарбий-денгиз кучларига тегишли “Адмирал Горшков” фрегати ва “Кама” танкери Саудия Арабистонининг Қизил денгиздаги Жидда портига лангар қўйди. Мазкур ҳолат Россия ҳарбий-денгиз флоти кемаларининг сўнгги 10 йил ичида Саудия портларида биринчи марта тўхташи бўлди. Бу ҳақда Шимолий денгиз флоти баёнотига таяниб, “Интерфакс” агентлиги хабар берди.

“Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари – “Адмирал Горшков” фрегати ва “Кама” танкери 5 апрель куни Саудия Арабистони ғарбидаги Жидда портига кирди”, дейилган Шимолий денгиз флоти баёнотида.

Россия денгиз флотининг энг замонавий кемаларидан бири бўлган “Адмирал Горшков” фрегати жорий йилнинг 4 январь куни Атлантика ва Ҳинд океанлари, шунингдек, Ўрта ер денгизи бўйлаб юриш учун йўлга чиққан. У янги гипертовушли Циркон ракеталари билан жиҳозланган.  

Кемалар портда бўлиш даврида ёқилғи, тоза сув ва озиқ-овқат захираларини тўлдириб олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ҳам Яқин Шарққа ядро қувватига эга сув ости кемаси юборганди. У ҳам ракета билан жиҳозланган бўлиб, ундан Баҳрайнда жойлашган АҚШнинг Бешинчи флотини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилиши айтилганди.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саудия порти Россия ҳарбий кемалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар