Роппа-роса бир йил олдин Хитой дунёни номаълум хавфдан огоҳлантирганди

Олам

image

Бундан бир йил олдин, яъни, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой Ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги вирус ҳақида хабар берган. 

"Бир йил олдин шу куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Хитойдаги ваколатхонасига Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида номаълум пневмония ҳолатлари аниқлангани тўғрисида маълумот келиб тушди", дейилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтида. 

2020 йилнинг 3 январига қадар Хитой Ҳукумати ЖССТга пневмония билан оғриган 44 нафар бемор ҳақида хабар берган, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир бўлган. 

2020 йилнинг 11 март куни эса коронавируснинг янги тури тарқалиши ЖССТ томонидан пандемия деб тан олинган.

2019 йилнинг 17 ноябрь санасида эса дунё бўйича илк маротаба янги турдаги коронавирус COVID-19 билан касалланган биринчи бемор расман аниқланган

Ҳолат Хитойнинг Хубэй провинциясида қайд этилган. Шу кундан бошлаб коронавирус эпидемияси тезлик билан дунёнинг кўплаб давлатларига тарқалган. 

Ўзбекистонда COVID-19 га чалинган биринчи бемор 2020 йил 15 март куни аниқланган. 

Айни пайтга келиб, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 83 млн 200 минг 986 нафарга етган. 1 млн 815 минг 161 нафар бемор вафот этган. 58 млн 987 минг 491 киши соғайган. 

Кўпгина мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Европа ва Россияда коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланиб кетган. Бу инсонларда пандемияни енгишга умид уйғотмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг