Роналдунинг ўйини голларига қараб баҳоланади – Фернанду Сантуш
Спорт
−
25 Март 2022
4721Криштиану Роналду Туркияга қарши учрашувда тўп киритмаган бўлса-да, ажойиб футбол намойиш қилди. Бироқ мухлислар Роналдунинг ўйинини киритган голларига қараб баҳолашади. Бу ҳақда Туркия билан баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш айтиб ўтган.
“Роналду ҳар бир ўйинда урган голларига қараб баҳоланади. Роналду гол урмадими? Демак, у ёмон ўйнаган бўлиб чиқади. Менинг назаримда, бу ҳолат Криштиануга нисбатан адолатсизликдир. У ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоада боғловчи вазифасини бажарди. Криштиану қаттиқ меҳнат қилди. Рақибга тинимсиз босим ўтказди. Ҳа, Роналду гол ура олмади, лекин бу Роналдунинг ажойиб ўйинига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Унда гол уриш учун бир нечата имконият бўлган эди. Бироқ Роналду вазиятларни голга айлантира олмади. Лекин у бошқаларга жуда кўп имкониятлар яратиб берди”, деган Сантуш.
Маълумот ўрнида, Кеча, 24 март куни Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф босқичи ярим финали доирасида, Туркия терма жамоасини ўз уйида қабул қилди ва 3-1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Бироқ Португалия термасининг асосий юлдузи Криштиану Роналду майдонни голсиз тарк этди
Жорий йилнинг 29 март куни Португалия плей-оффнинг ярим финалда Италияни қолдириб кетган, Шимолий Македония термасига қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳсда зафар қучган жамоа Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси