Роналду “Юнайтед”ни тарк этиб, Италия жамоасига ўтиши мумкин

Спорт

image

Португалия миллий терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду жорий йилнинг ёзида “қизил иблислар” сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “La Repubblica” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли ҳужумчи манкунианликларнинг янги бош мураббийи Эрик тен Хагнинг тактик схемасига тўғри келмагани учун Англиянинг гранд клубини тарк этишни мақсад қилган.

Қайд эnиш жоизки, Италиянинг “Рома” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Криштиану Роналдуни яна бир бор ўз жамоасида кўришни истамоқда. Жозе Роналду билан бирга “Реал Мадрид”да фаолият олиб борган. Бундан ташқари, уларнинг иккаласи ҳам португалиялик ҳисобланади. Бироқ муаммо шундаки, “бўрилар” жуда қийин молиявий ҳолатда турибди. Шу сабабли “Рома” раҳбарияти Роналдунинг “космик” даражада қиммат ойлигини тўлай олмаслиги мумкин.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFА Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг