Роналду ЕЧЛнинг чорак финал баҳсларига тайёр бўлади

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатидан қутилди ва “Аякс”га қарши Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк учрашувида майдонга тушишга тайёр. Португалиялик яхши формада ва даволанишни муддатидан аввал якунлади. Туринликлар ҳужумчиси

Роналду хатто “Милан”га қарши бўладиган А Серинянинг 31-тур учрашувида ҳам иштирок этишга тайёр, бироқ туринликлар мураббийлари форвард саломатлиги билан таваккал қилмасликни мақул топмоқда. Маълумот учун “россонерилар”га қарши баҳс 6 апрель куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду Сербияга қарши Евро-2020 саралаш ўйинида жароҳат олган эди.

"Аякс" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги биринчи ўйин 10 апрель куни Амстердамда, жавоб учрашуви 16 апрель куни Туринда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Криштиану Роналду

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг