Роналду яна Мессига қарши: ЕЧЛга қуръа ташланди

Спорт 1806
image

Бугун, 13 декабрь куни Швейцариянинг Нён шаҳрида UEFA Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсум 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, турнирнинг чорак финалида иштирок этиш ҳуқуқи учун кураш олиб борувчи саккиз жуфтлик аниқланди.

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ПСЖ “Манчестер Юнайтед” билан куч синашади. Ниҳоят 10 йиллик танаффусдан сўнг аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналду ЕЧЛ плей-офф босқичида тўқнаш келадиган бўлди.

Шунингдек, турнирнинг 1/8 финалидан “Бенфика” (Португалия) – “Реал Мадрид” (Испания), “Вильярреал” (Испания) – “Манчестер Сити” (Англия), “Атлетико” (Испания) – “Бавария” (Германия), “Зальцбург” (Австрия) – “Ливерпуль” (Англия), “Интер” (Италия) – “Аякс” (Голландия), “Спортинг” (Португалия) – “Ювентус” (Италия) ва “Челси” (Англия) ) – “Лилль” (Франция) ўйинлари ўрин олган.

Маълумот учун, нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари 15, 16, 22 ва 23 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 8, 9, 15 ва 16 март кунлари намойиш этилади. 

2021/2022 йилги ЕЧЛ финали 2022 йилнинг 29 май куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
t
×