Роналду ва Тен Хаг ҳамон тил топиша олмаяпти

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик Тен Хаг Криштиану Роналду қишда жамоасини ўзгартиришига қарши эмас. Бу ҳақда Британия матбуот хабар берди.

Маълум бўлишича, Роналдунинг "МЮ"дан кетиши Эрик Тен Хаг учун катта муаммо туғдирмайди. Мураббий охирги пайтларда футболчига ишонч билдирмаяпти. Португалиялик футболчи ҳам анчадан буён "қизил иблислар" сафини тарк этиши ниятида.

Тен Хаг АПЛнинг сўнги турида Роналдуни захирада қолдирди. Криштиану Лондоннинг "Тоттенҳем" клуби билан кечган ғалабали ўйиннинг якунини кутмай, мураббийнинг қарорига эътироз билдирган ҳолда ечиниш хонасига кириб кетди.

Жорий мавсумда 5 карра "Олтин тўп" соҳиби "манкунианлар" сафида умумий 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Тransfermarkt футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг