Роналду ва Месси кетди, лекин Ла Лига юқори савияда давом этмоқда – Тебас

Спорт

image

Испания Ла Лигаси президенти Хавер Тебас ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, Месси нафақат Ла Лигани, балки футболни ҳам соғинади, чунки, у Франция чемпионатида тўп сурмоқда. ПСЖда уни "Барселона"дагига қараганда камроқ кузатиб боришади. Биз унинг ўйинларини мунидалда каттароқ қизиқиш билан кўришимиз мумкин. ПСЖнинг "Нант"га қарши ўйинини "Барселона"нинг Ла Лигадаги ўйинига тенглаштириб бўлмайди. Қайтиб келадими,йўқми билмайман. Бу унинг ўзига боғлиқ. Умид қиламанки, қайтса Леога фойдали бўлади. Менимча, бу унинг хатоси эди. Агар Месси "Барселона"ни тарк этмаганида, Месси-Барселона брендларининг узлуксиз алоқасини сақлаб қоларди. Роналду ва Месси кетди, лекин Ла Лига юқори савияда давом этмоқда, шундай эмасми?", деган Тебас.

Маълумот учун, Месси 2021 йилда "Барселона" ва Испания чемпионатини тарк этиб, ПСЖга ўтган эди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Олдинроқ аргентиналик футболчи АҚШнинг "Интер Майами" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда, Месси Париж клуби сафида умумий 17 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг