Роналду улоқтирган сардорлик боғичи аукционга қўйилди

Спорт 20321
image
-

Криштиану Роналду улоқтирган сардорлик боғичини олган Белграддаги стадион ходими уни ким ошди савдосида сотиб, пулларни хайрия маблағларига жўнатмоқчи.

Португалия терма жамоасининг Сербияга қарши ўйинида (2:2) Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду сўнгги дақиқаларда гол урди. Бироқ ўйин бош ҳаками Данни Маккели тўп чизиқни кесиб ўтмаган деб ҳисоблаб, уни бекор қилди.

Ҳакам унинг голини ҳисобламаганидан сўнг, Криштиану шу қадар хафа бўлдики, сардорлик боғичини майдонга улоқтирганча финал ҳуштагини ҳам кутмасдан майдонни тарк этди. Кейинчалик ҳакам ўтказиб юборилган гол учун узр сўраган.

Шундан сўнг ўйин бўлиб ўтган Белграддаги стадион ходими, Роналду улоқтирган сардорлик боғичини олган ва уни ким ошди савдосида сотишга ва тушумни хайрия маблағларига жўнатишга қарор қилган.

Сардор Тўланбоев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1362
Рейтинг: 2.9
t
×