Роналду спорт тарихида илк миллиардер футболчи бўлди

Спорт 13165
image

Туриннинг “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида миллиард евродан кўпроқ пул топишга муваффақ бўлган биринчи футболчи бўлди. Спортнинг барча турлари вакиллари орасида бундай ютуқ португалияликдан ташқари фақат гольфчи Тайгер Вудьс ва боксчи Флойд Мейвезерга насиб этган эди. Бу ҳақда “Forbes” ёзмоқда.

35 ёшли Роналду ўзи тўп сурган клублар: “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус”дан олган маошлари жами 650 миллион евро маош олган. Маблағларнинг қолган қисми реклама шартномаларидан тушган. Сўнгги бир йил ичида беш карра "Олтин тўп" эгасининг даромади 105 миллион еврони ташкил этди.

Роналдунинг амалдаги шартномаси 2022 йил июнида якунланади. Шундан сўнг унинг ҳисобидаги пуллар 765 миллион долларга чиқиши кутилмоқда. Роналдудан уч йил ўтгач энг юқори даражада ўйнай бошлаган Месси 2005 йилдан бери жами 605 миллион доллар ишлаб топган. 

Маблағи ушбу суммага энг яқинлашган спортчи Алекс Родригес бўлиб, у “New York Yankees slugger”  бейсбол жамоасида 22 ўйнаган ва 2016 йилда  450 миллион доллар билан ўз фаолиятини якунлаган. Ҳатто футбол афсонаси Дэвид Бекхэм ҳам карьерасини якунлаганда, умумий даромади 500 миллион долларни ташкил қилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 615
Рейтинг: 3
t
×