Роналду сотилмайди – Эрик тен Хаг

Спорт 6720
image

Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмайди. Бу ҳақда “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хагнинг сўзларига таяниб, “Manchester Evening News” нашри хабар берди.

“Роналду шахсий муаммолар туфайли биз билан эмас. Таъкидлашим жоизки, бу мавсумдаги режаларимиздан Криштиану Роналду ҳам ўрин олган. Мен у билан ишлаш имкониятини интиқлик билан кутаман. Роналду “Юнайтед”дан кетиши мумкинми? У бу ҳақда менга айтмади. Шу тўғрисидаги янгиликларни ўқидим, лекин айтганимдек, Криштиану сотилмайди. У бизнинг режаларимизнинг бир қисмидир. Биргаликда муваффақиятга эришмоқчимиз. Иккаламиз гаплашдик ва бу жуда яхши суҳбат бўлди”, деган “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед” билан биргаликда Таиланд ва Австралия бўйлаб йиғинларга жўнаб кетмаган. Оммавий ахборот воситалари Роналдунинг келажагини “Барселона”, “Челси” ва ПСЖ клублари билан боғламоқда.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Тransfermarkt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 195
Рейтинг: 3
t
×