Роналду Сербиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси сардори ва “Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралашида Сербиядан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2), Instagram саҳифасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Футбол бизга такроран кўрсатиб турибдики, энг муҳим қарор керакли натижаларга олиб келади. Кечаги мағлубият оғир, аммо бизни йўлдан оздириш учун етарли эмас. Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятимиз бор ва биз у ерга бориш учун нима қилиш кераклигини биламиз. Ўзимизни оқламоқчи эмасмиз. Португалия Қатарга интилмоқда”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ўз майдонида Сербияга қарши кечган учрашувнинг сўнгги дақиқасида гол ўтказиб юборди ва ЖЧ йўлланмасига тўғридан тўғри йўлланмани қўлдан чиқарди. Эндиликда гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф баҳсларида иштирок этишади.
 
Маълумот учун, жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги дастлабки баҳси жорий йилнинг март ойида ўтказилган эди. Ўшанда ўйинга қўшиб берилган дақиқалар тугаётганида ҳимоячи Стефан Митрович Криштиану Роналдунинг зарбасидан кейин тўпни қайтариб юборган ва ушбу вазиятда тўп тўлиқлигича чизиқни кесиб ўтган эди. Бироқ ўйин бош ҳаками Данни Макьелли голни ҳисобга олмаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Жаҳон чемпионати Португалия FIFA Сербия

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг