Роналду ҳар доим иккинчи ўринда бўлган – Кассано

Спорт 3808
image

Италия терма жамоаси ва “Ювентус” клубининг собиқ футболчи Антонио Кассано “Манчестер Юнайтед”  жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг феноменал футболчи эканлигини эътироф этар экан, бироқ унинг ҳар доим иккинчи даражали ўйинчи бўлганини иддао қилди. Бу ҳақда “Fanpage” нашри хабар берди.

“Ҳурматли Криштиану, ҳаяжондамисан? Мени диққат билан тингла. Сен кучлисан, кўп ғалабалар қозонган ва феноменал футболчисан, лекин сиз доимо иккинчисан. Кимга ўхшашингни биласабми? Менгами? Йўқ, Тото Кутуньога ўхшайсан. У ҳам ҳар доим иккинчи ўринда” , деган Кассано.

Қайд этиш керакки, Тото Кутуньо таниқли италиялик ижрочи ва бастакор ҳисобланади.  “Сан-Ремо” қўшиқлар фестивалида олти марта иккинчи ўринни эгаллаган.

Футболчилик фаолияти давомида катта ютуқларга эришмаган Антонио Кассано Роналдуга нисбатан танқидлари билан оммага ўзининг борлигини кўрсатиб туради.

Маълумот учун, Кириштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида 189 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 117 марта ишғол қилган. Роналдунинг натижаси мутлоқ рекорд кўрсаткичдир. Бундан олдинги энг яхши натижа эронлик афсонавий футболчи Али Даеига тегишли бўлган. Эронлик футболчи ҳисобида 109 та гол мавжуд. Шунингдек, Роналду Португалия билан 2016 йилги Европа чемпионати ва 2019 йилги UEFА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3
t
×