Роналду Саудия клубидан тушган таклифни рад этди

Спорт 2200
image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони клубидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчи икки йилга 275 миллион евро маош таклиф қилинганига қарамай, Саудия маҳаллий клубида ўйнаш таклифини рад қилган. Бундан олдин тарқалган хабарларда Роналдуга икки мавсум учун 250 миллион евро таклиф қилингани айтилганди. Саудияликларнинг иккинчи уринишида маош яна 25 миллион еврога кўтарилган ва 275 миллион еврони ташкил қилган. 

Қайд этиш жоизки, 37 ёшли ҳужумчи ҳали ҳам муҳим совринлар учун курашишни ва Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишни хоҳламоқда. Шунинг учун Роналду “Юнайтед”дан кетмоқчи бўлса-да, фаолиятини Осиёда эмас, Европанинг бирор-бир кучли клубида давом эттиради.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
t
×