Роналду расмий ўйинларда 900 та гол урган биринчи футболчига айланди
Sport
−
06 September 2024 6979 1 minute
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятидаги 900-голини урди. 39 ёшли футболчи Миллатлар лигасининг 1-тури доирасидаги ўйинда Хорватия дарвозасини ишғол қилди.
Форвард 34-дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди ва терма жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бу гол Роналду учун бутун фаолиятидаги 900-гол бўлди.
Шундай қилиб, Криштиану футбол тарихида расмий ўйинларда 900 та гол уришни уддалаган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун Роналдуга 1237 та ўйин етарли бўлди. Роналду ҳозирга қадар терма жамоа сафида 213 ўйинда 131 та гол урган.
Маълумот учун, Португалия терма жамоаси UEFA Миллатлар лигасидаги навбатдаги ўйинини 8 сентябрь куни ўтказади. Шу куни португалларга Шотландия терма жамоаси рақиблик қилади.
Live
All